Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Умра  сафари олдидан гуруҳ раҳбарлари билан машғулот ўтказилди

 
 

Диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мўмин-мусулмонлар Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқда.

Ҳозирга вақтда Самарқанд вилоятидан 10 та гуруҳ Умра сафарига йўл олмоқда. Умра сафари давомида зиёратчиларимизга хизмат кўрсатиш, уларнинг ибодатлари мукаммал бўлиши учун саралаб олинган билимли, тажрибали гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Албатта, гуруҳ раҳбарлиги масъулиятли вазифа ҳисобланади. Шу боис улар билан Самарқанд вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби, ўринбосарлари ҳамда шу соҳа масъуллари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказиш одат тусига кирган. Ана шундай машғулотларнинг навбатдагиси бугун, 20 сентябрь куни вакиллик биносида бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон  мусулмонлари идораси масъул ходими И.Элмуродов ва вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаровлар олиб борди. Зиёратчиларга раҳбарлик қилувчи гуруҳ раҳбарларига уларнинг вазифалари ва бошқа зарурий тавсиялар берилди. Жумладан, уларнинг бурч ва масъулиятлари, умра ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг уларга тааллуқли жиҳатлари атрофлича ёритилди.

Шунингдек, сафарга доир ҳужжатлар билан ишлаш тизими, гуруҳдаги зиёратчилар билан машғулотлар ўтказиш тартиби, паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш тартиб-қоидалари борасида ҳам кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнгида, гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга атрофлича, батафсил жавоб берилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 


Киритилган вақти: 20/09/2022 14:16;   Кўрилганлиги: 432
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/umra-safari-oldidan-guruh-rahbarlari-bilan-mashgulot-otkazildi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 19:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг