Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Умра ибодатларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

 
 

Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин, Юртимизда умра ибодатига кенг йўл очилиб, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Илоҳим кўпайишда давом этаверсин!

Умра ибодатининг ўзига хос бир қанча фазилатлари бор. Ўшалардан бири гуноҳларнинг ўчирилиши. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилиб айтади:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : “العمرة إلى العمرة كفارة لما بينهما، والحج المبرور ليس له جزاء إلا الجنة

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Бир умра кейинги умрагача бўлган оралиқдаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти эса фақат жаннатдир! (Имом Бухорий).

Бугун, 20 декабрь куни ҳам 143 нафар зиёратчилар Самарқанд вилоятидан Умра сафарига йўл олдилар. Уларни сафарга кузатишда вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов сафар ва ибодатлари ҳаққига дуо қилди ва Умра ибодатининг шартлари, савоби ҳақида яна бир бор тушунча берди.

Аллоҳ таоло Ўзининг Байтини тавоф қилиш бахтига барчани муяссар этсин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 20/12/2019 11:42;   Кўрилганлиги: 1275
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/umra-ibodatlaringizni-alloh-taolo-qabul-qilsin
Чоп этилган вақт: 13/01/2025 22:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг