Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Умра-2019” зиёрати бошланди

 
 

Мамлакатимиз мўмин-мусулмонлари муборак ҳаж ва умра ибодатларини адо этишлари учун йилдан-йилга қулай шарт-шароитлар ташкил этиб келинмоқда. Сўнгги йилларда зиёратчиларга кўрсатиладиган тиббиёт, транспорт, меҳмонхона хизматлари ва ибодат масалаларидаги ёрдамлар савияси сезиларли даражада ошганини алоҳида қайд этиш керак. Навбатдаги умра мавсуми ҳам бошланиш арафасида турибди. Вилоят “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳайъати томонидан Умра зиёратига борувчи фуқароларнинг тасдиқланган рўйхати асосида “Умра-2019”  зиёратини намунали ва тартибли ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мавсумнинг дастлабки босқичида Умра зиёратини амалга оширадиган 540 нафар Самарқандлик зиёратчилар 12 гуруҳга бўлинган холда тайёргарлик  машғулотларини ўтказиб келмоқда. Гуруҳ раҳбарлари томонидан  шу кунга қадар 3 маротаба сафар олди ўқув машғулотлари ўтказилиб, унда зиёрат давомида амал қилинадиган тартиб қоидалар, Саудия Арабистони қонунларига риоя қилиш хақида тушинтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. “Ҳаж” қўлланмаси ва зиёрат тартиби суратга олинган DVD диск, зиёратчилар учун махсус тикилган кийим ва сумка зиёратчиларга тарқатилди.

Эслатиб ўтамиз, Республикадан дастлабки зиёратчилар гуруҳи Тошкент шаҳридан 14 ноябр куни Жидда шаҳрига йўл олди. Самарқанд вилоятидан борадиган биринчи учта гуруҳ шу йилнинг 20 ва 30 ноябрь ҳамда 10 декабрь кунлари Умра сафарига йўл олишлари режалаштирилган. Аллоҳ таоло барчаларининг зиёратларини ижобат қилиб, сафарларининг бехатар бўлишини насиб қилсин.

Ҳусан БЕКҚУЛОВ - ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллигининг Ҳаж ва Умра ишлари бўйича мутахассиси 


Киритилган вақти: 15/11/2019 11:24;   Кўрилганлиги: 1397
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/umra-2019-ziyorati-boshlandi
Чоп этилган вақт: 22/05/2024 01:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг