Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Улуғ зиёрат сафари олдидан гуруҳ раҳбарлари билан машғулот ўтказилди

 
 

Диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мўмин-мусулмонлар Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқда.

Ҳозирга вақтда Самарқанд вилоятидаги гуруҳ раҳбарлари билан Ҳаж сафари олдидан машғулот ўтказилди. Ҳаж сафари давомида зиёратчиларимизга хизмат кўрсатиш, уларнинг ибодатлари мукаммал бўлиши учун саралаб олинган билимли, тажрибали гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Албатта, гуруҳ раҳбарлиги масъулиятли вазифа ҳисобланади. Шу боис улар билан Самарқанд вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби, ўринбосари Хайрулло домла Саттаров иштирокида ўқув машғулотини ўтказиш бошланди.

Зиёратчиларга раҳбарлик қилувчи гуруҳ раҳбарларига уларнинг вазифалари ва бошқа зарурий тавсиялар берилди. Жумладан, уларнинг бурч ва масъулиятлари, Ҳаж ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг уларга тааллуқли жиҳатлари атрофлича ёритилди.

Шунингдек, гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга атрофлича, батафсил жавоб берилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/05/2023 16:47;   Кўрилганлиги: 406
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ulug-ziyorat-safari-oldidan-guruh-rahbarlari-bilan-mashgulot-otkazildi
Чоп этилган вақт: 15/05/2024 12:31
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг