Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов жума намозини Самарқанд шаҳрида жойлашган “Қўшбоққоли” жоме масжидида адо этди.

 
 

 Бугун, 8 октябр Жума куни вилоятимизга “Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлигида жума намозини Самарқанд шаҳрида жойлашган “Қўшбоққоли” жоме массжидида жамоат билан адо этдилар. Абдулҳаким домла Матқулов сўзга чиқиб, биз уммат ўлароқ инсониятнинг энг буюги – суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари, суннатлари, гўзал шамоиллари ва юксак ахлоқларини қунт билан ўрганишимиз ва ёш авлодларга ўргатишимиз зиммамиздаги олий бурчимиздир мавзусида жамоатга ҳаётий мисоллар асосида мазмунли маъруза қилиб бердилар.

Ҳа! Фарзандларимиз қалбида Набий алайҳиссаломга нисбатан муҳаббатни уйғотайлик.

Аллоҳ таоло юртимизни тинчлигини бардавом айлаб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бўлган муҳаббатларимизни зиёда қилсин! Қиёматда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг муборак шафоатларига эришиш ҳамда жаннатда Расулига қўшни бўлиш бахтини насиб этсин! Омин!

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 08/10/2021 16:58;   Кўрилганлиги: 773
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ubay-ibn-kab-jome-masjidi-imom-xatibi-abdulhakim-domla-matqulov-juma-namozini-samarqand-shahrida-joylashgan-qoshboqqoli-jome-masjidida-ado-etdi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 10:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг