Туманларга саёҳат
11 октябр 2018 йил, пайшанба. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги ва вилоят имом хатиблари томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар, аҳоли турмуш тарзини ўрганишга доир ишларнинг қисқача тафсилоти билан танишинг:
Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов Ургут туманида бўлиб, жорий йил ҳаж сафарига бориб келганлар билан, улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишларни самарали ташкил этишга доир учрашувлар ўтказди.
****
Шаҳар ва туманларда барча имом хатиблар иштирокида “Миссионерлик, прозилитизм – жамият барқарорлигига таҳдид” мавзусида навбатдаги “маънавият соат”и машғулотлари бўлиб ўтди.
****
Пастдарғом туман, Турон МФЙда рўй берган оилавий мажорани бартараф этиш мақсадида туман бош имом хатиби О.Назаров мазкур хонадонга ташриф буюрди. Фуқаро Қ.Н. ва унинг онаси ҳамда опаси ўртасида уй-жой масаласидаги келишмовчилик моҳияти тўлиқ ўрганилди ва тушунтириш йўли билан муаммо адолатли бартараф этилиб, оила аъзолари ораси ислоҳ этилди.
****
Пастдарғом туман ФҲДЁ бўлимида оила қуриш мақсадида мурожаат қилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Туман бош имом хатиби О.Назаров тадбирда иштирок этиб, ёшларга оила муқаддаслиги, унинг тинчлигини сақлаш йўллари, эр-хотин бурчлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида насиҳат қилди.
Киритилган вақти: 12/10/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1833
Чоп этилган вақт: 02/12/2024 15:52