Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Туман ва шаҳар бош имом хатибларининг навбатдаги йиғилиши

 
 

Жорий йилнинг 20 август куни вилоятимизнинг шаҳар ва туман бош имом хатибларининг навбатдаги йиғилиши вилоят вакиллиги биносида бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Х.Саттаров олиб борди.

Йиғилишда бир қанча масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Мустақиллик байрамини ўтказишда имом хатибларнинг ҳиссаси, ёшларни оилага тайёрлаш, имом хатибларнинг ОАВ да долзарб мавзулар билан чиқиш қилишлари, “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди фаолияти билан жамоатчиликни кенгроқ таништириш каби вазифалар йиғилишда муҳокама қилинди.

Имом хатиблар кун тартибидаги вазифаларни ўзларига белгилаб олдилар ҳамда топшириқлар юзасидан саволларига етарлича жавоблар олдилар. Йиғилиш сўнгида юртимиз тинч ва осмонимиз мусоффо бўлишини сўраб дуои-хайрлар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 20/08/2019 19:46;   Кўрилганлиги: 1283
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/tuman-va-shahar-bosh-imom-xatiblarining-navbatdagi-yigilishi
Чоп этилган вақт: 03/03/2024 18:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг