Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Тошкендан шаҳридан ташриф буюрган имом-хатиб домлалар Чегара ва чекка ҳудудларда жойлашган масжидларда жума намозини адо этдилар

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакиллари, бош имом-хатиблар томонидан диний вазиятни соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” доирасида вилоятимиздаги чегара ва чекка ҳудудларда жойлашган масжидларга тажрибали имом-хатибларнинг ташрифи режалаштирилган эди. Шу асосида бугун, 27 август Жума куни Тошкен шаҳридан ташриф буюрган “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов Ургут туманидаги “Бойбул” жоме масжидига, масжидига ва вилоятимиза фаолят олиб бораётган Оқдарё тумани бош имом-хатиби Ҳабибулло домла Облақулов Ургут тумани “Аҳмад Очил” жоме масжидига, Пайариқ тумани бош имом-хатиби Мансур домла Абдухолиқов Ургут тумани “Ёқуб Охун” жоме масжидига ва Тайлоқ тумани бош имом-хатиби Бекмурод домла Исмоилов Ургут туманидаги “Сарой” жоме масжидларига бориб Жума номозини жамоат билан адо этдилар.

Жума намозида имом-хатибларимиз “ИСЛОМДА БИРОДАРЛИК ВА ЎЗАРО ҲАМЖИҲАТЛИК” мавзусида сермазмун маъруза қилдилар.

Жума намози адо этилгач, ушбу масжидларнинг обод бўлиши йўлида беминнат хизмат қилган барча-барчага ажру савобини кўпайтириб беришини ва бу масжидларимиз қиёматгача намозхонлар учун ибодат маскани бўлишини Аллоҳдан сўраб дуолар қилинди.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 


Киритилган вақти: 27/08/2021 19:44;   Кўрилганлиги: 48
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/toshkendan-shahridan-tashrif-buyurgan-imom-xatib-domlalar-chegara-va-chekka-hududlarda-joylashgan-masjidlarda-juma-namozini-ado-etdilar
Чоп этилган вақт: 26/09/2021 03:31
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг