Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Тинчлик, ҳамжиҳатлик бор жойда файзу барка бўлади

 
 

Оқдарё туман бош имом-хатиби Ҳабибуллохон Аблоқулов тумандаги Қум қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, “Тинчлик ва ҳамжиҳатлик” тўғрисида суҳбатлашди. Қишлоқ аҳолисини ўзаро иттифоқ, ҳамжиҳат бўлиб яшашга, фарзанд тарбиясида масъулиятини унутмасликка чақириб қуйидагиларни гапириб ўтди:  

Албатта, қаерда тинчлик ва осойишталик бўлса, ўша жойда файзу барака, илм-фан тараққиёти бўлади. Халқимизнинг барча ютуқлари замирида ҳам ана шу тинчлик-осойишталик ётади. Шу билан бирга огоҳликни ҳам унутмаслигмиз зарур. Чунки, огоҳлик давр талаби. Бунинг учун биз бирдам ва ҳамжиҳат бўлишимиз зарур.  Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик йўқ жойда фитна ва бузғунчилик келиб чиқади, тинчликка дарз кетади. Бирдамлик ва  ҳамжиҳатлик билан фаолият юритиш ҳақида Аллоҳ таоло шундай зикр қилади: “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват  (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз” – дейилган (Моида сураси, 2-оят). Бу ояти каримада маълум бўладики, эзгу ният йўлида ҳамкорлик қилиш ер юзида тинчлик барқарор бўлишига бош омил бўлиб хизмат қилади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 23/11/2019 11:43;   Кўрилганлиги: 1024
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/tinchlik-hamjihatlik-bor-joyda-fayzu-barka-boladi
Чоп этилган вақт: 22/05/2024 07:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг