Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Тайлоқ туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

 
 

 Жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Тайлоқ туманидаги мавжуд 20 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Тайлоқ туман “Тайлоқ ота” жоме масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Тайлоқ туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди. Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов ва вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров ва тегишли мутасаддилар иштирк этишди.

Дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаровлар томонидан ҳам аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.

Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтишлиги белгиланди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 24/08/2021 18:55;   Кўрилганлиги: 998
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/tayloq-tumanida-sayyor-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 23:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг