Тарбияга масъулият билан ёндашайлик
Ургут туманидаги 85-мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари билан Ургут туман “Боғишамол” жоме масжиди имом ноиби Латипов Маҳмуд учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Эндигина илм сабоқларини олаётган болаларда илмга нисбатан муҳаббат туйғусини шакллантириш борасида ҳамда одоб ва ахлоқнинг инсон зийнат эканлиги, ота-она, устозларни ҳурмат қилиш, уларга итоат этиш ҳақида тушунчалар берилди.
Суҳбат давомида байрамлар муносабати билан пиротехника воситаларини сотиб олмаслик, улардан фойдаланмаслик, қишки таътил кунлари вақтларини мазмунли ўтказишга чақирди. Шу билан бирга ўқувчиларнинг ёзиш ва ўқиш қобилиятлари билан танишиб, ўз насиҳатларини берди.
Шахс онгининг шаклланишида, албатта, мактаб, маҳалла, диний уламолар, кенг жамоатчилик муҳим рол ўйнайди. Шундай экан ёш авлоднинг тарбиясига масъул ота-она, маҳалла аҳли, имом-хатиблар, педагог мураббийлар тарбияга масъулият билан ёндашмоғи зарур.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 17/12/2019 14:02; Кўрилганлиги: 1107
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 15:33