Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот

 
 

3-5 феврал кунлари вилоятнинг Пастдарғом тумани имом хатиблари ташаббуси билан туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 124 та мактабда “Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот....” мавзусида ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан муҳим учрашувлар ўтказилди.

Дастлаб, 3 феврал куни ота-оналар иштирокида учрашувлар ўтказилган бўлиб, бугунги кунда фарзанд тарбиясида йўл қўйилаётган камчиликлар, эътибордан четда қолаётган жиҳатлар санаб ўтилди. Фарзандни камол топишида ота-онанинг ўрни беқиёслиги оят ва ҳадислар асосида тушунтирилди ва ўтган алломаларимизнинг юксак чўққиларни забт этишида ота-оналарининг хизматлари қанчалик аҳамият касб этгани мисоллар орқали етказилди.

Тарбияли фарзанд тарбияли ота-онадан дунёга келиши ҳаётий ҳақиқат экани, шунинг учун фарзанддан одоб талаб қилишдан олдин тарбиячилар гўзал хулқ билан безанишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

5 февралда бевосита ўқувчилар билан ўтказилган учрашувларда илмнинг аҳамияти, устозга, ота-онага ҳурмат, юртнинг эртаси учун дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, етук инсон бўлиб етишишга интилиш бўйича насиҳатлар қилинди.

Ушбу тадбирлар ўз навбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан берилган “Ҳар бир таълим муассасасига бир имом” номли дастур ишлаб чиқиш тўғрисидаги кўрсатманинг амалий дебочасидир.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 07/02/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 2216
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/tarbiya-biz-uchun-yo-hayot-yo-mamot
Чоп этилган вақт: 02/12/2024 16:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг