Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Таълим муассасаларида

 
 

Душанба таълим муассасалари билан ишлаш куни сифатида вилоят имом хатиблари ўртасида анъанага айланган. Ушбу анъанага мувофиқ 26 ноябрь куни имомларимиз қатор таълим муассасаларида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан маънавий-маърифий учрашувлар ўтказдилар.

Қуйида ўтказилган учрашувлардан намуналар келтирамиз:

Ургут туман 28-умумтуълим мактабда “Шайх Қутбиддинхон” жоме масжиди имом хати Ҳ.Тожиев, 89-умумтаълим мактабда “Манғитобод” жоме масжиди имом хатиби Х.Салимов, Булунғур туман 14-умумтаълим мактабда “Пойга тепа” жоме масжиди имом хатиби А.Тошмуродов, Каттақўрғон шаҳар 13-умумтаълим мактабда “Қориравот” жоме масжиди имом хатиби С.Рўзиев, 12-умумтаълим мактабда эса “Машраб” жоме масжиди имом хатиби А.Норбеков, Пайариқ тумани 39-умумтаълим мактабда “Чўқмозор ота" жоме масжиди имом хатиби З.Расулов бўлиб, баркамолик шартлари, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, Устозга эҳтиром, одоб-ахлоқ масалалари, ҳаёнинг аҳамияти, экстремизмга қарши курашиш, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик масаллаларида суҳбатлар ўтказдилар.

Учрашувларда, шунингдек, тинчликни қадрлаш, юртнинг эртаси учун билимли ёшлар кераклиги унутмаслик ва ҳамиша буюк мақсадлар сари интилиш лозимлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 27/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 900
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/talim-muassasalarida
Чоп этилган вақт: 26/07/2021 17:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг