Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

 
 

1856 йили Тошкентда уламо оиласида туғилган. Отаси Абдулмажидхон эшон таниқли олим, машҳур “Мўйи Муборак” мадрасаси мударриси, бобоси Юнусхон ибн Аюбхон мударрис ва шайхулислом бўлишган. Бухородаги “Мир Араб” мадрасасидаги машҳур устозлардан, хусусан, Домла Икромчадан таҳсил олди. Умр бўйи илм талабида бўлиб, тафсир, ҳадис, ақида, фиқҳ илмлари билимдони, Мовароуннаҳрнинг атоқли олимлари ва дин арбобларидан бўлиб етишди. Бир неча йил “Мўйи Муборак” жомеида имом-хатиб ва мударрис бўлди, нақшбандия тариқати сулукини юритди.

1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг  ягона диний бошқармаси ташкил этилиб, бу ишнинг ташкилотчиси Эшон Бобохон бир овоздан бошқарма раиси ва муфтий этиб сайланди.

1957 йили Тошкетда вафот қилган. Ҳазрати Имом мажмуасидаги Абу Бакр Қаффол Шоший қабри яқинига дафн этилган.

Манба:Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоби, 12 бет.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 07/10/2019 20:24;   Кўрилганлиги: 1129
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/shayx-eshon-boboxon-ibn-abdulmajidxon
Чоп этилган вақт: 21/02/2024 02:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг