Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Сен ёлғиз эмассан

 
 

Халқимиз азал-азалдан мурувватли, саховатпеша бўлган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган: “Ён қўшниси оч эканлигини била туриб, тўқ ухлаган кимса менга имон келтирмабди” (Имом Баззор ривояти) ҳадиси шарифининг маъносини англаб, онгу шуъурига сингдирган, шунинг тақозосига кўра ҳаракат қилган.

Бугун боқувчисини йўқотганлар, таъминотчиси бўлмаганлар давлат ҳимоясига олинган ва “меҳрибонлик уйлари”да уларнинг яхши яшаши, сифатли таълим олиб, келажакда ўз ўрнини топишига барча имкониятлар муҳайё этилган. Ўз навбатида савоб умидида бўлганлар ҳам имконлари миқдорича уларни қўллаб қувватлаб келмоқдалар.

25 декабр куни Самарқанд шаҳар Панжоб жоме масжиди имом хатиби Ботирали Ризаев Самарқанд шаҳридаги 10-сон меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашув ўтказди. Болажонлар билан суҳбатлашар экан киши яратилган имкониятлардан фойдаланиб, интилиб таълим олса, танлаган соҳасининг мутахассиси бўлишга ҳаракат қилса барча мақсад ва орзуларига етишиши мумкинлиги, ҳеч қачон умидни узмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик лозимлиги ҳақида насиҳатлар қилди.

Шунингдек, уларни руҳлантириш, яхши илм олишга янада қизиқтириш мақсадида 70 нафар болага мактаб ўқув қуроллари тортиқ этилди.

Зеро, ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Мен ва етимни ўз қарамоғига олган киши жаннатда мана шундай ёнма-ён турамиз”, - деб кўрсаткич ва ўрта бармоқлари орасини очиб кўрсатдилар”. (Имом Бухорий ривояти) деб марҳамат қилинган.

Абдуғани Ҳасанов


Киритилган вақти: 25/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2046
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/sen-yolgiz-emassan
Чоп этилган вақт: 12/12/2024 01:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг