Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандлик имом-хатиблар олий Маъҳад талабалари билан учрашди.

 
 

18 январ кунидан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги вилоят, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари Ўзбекистон халқаро ислом академиясида икки хафталик малака ошириш ўқув курсини бошланган эди.

Бугун академяда ўз билим ва малакаларини ошираётган имом-хатиблар  Ислом институтида бўлиб талабалар билан учрашув ўтказди. Унда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов сўзга чиқиб, Маъҳад талабаларига келгуси фаолиятларида эътибор қаратишлари лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Жумладан, Бугунги кунда имом-хатиб бепарво бўлиши мутлақо мумкин эмас. Масъулиятни ҳис қилиши, бузғунчи оқимлар тарғиб этаётган ғояларга қарши Аҳли сунна вал-жамоа, Мотуриридия таълимоти, Ҳанафий мазҳаби асосларида илмий раддиялар бера олиш кўникмасига эга бўлиши зарур”, деб айтиб ўтди.

Шунингдек, келгусида имом-хатиблик вазифасида фаолият юритиш ниятида бўлган ёшларга имом-хатибларнинг вазифалари, ушбу йўналишда кўп учраб турадиган муҳим масалалар бўйича тавсиялар берди.

Эслатиб ўтамиз малака ошириш ўқувиниг ушбу босқичида вилоят бош имом-хатиби билан биргаликда Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари ва Нарпай, Тайлоқ, Қўшробод, Оқдарё, Иштихон туманларининг бош имом-хатиблари қатнашмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 26/01/2021 18:30;   Кўрилганлиги: 1245
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqandlik-imom-xatiblar-oliy-mahad-talabalari-bilan-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 06:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг