Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандда Қурбон ҳайити намози 271 та масжидда ўқилади

 
 

Барчамиз учун улуғ бўлган, Ислом оламидаги муборак айёмлардан бири Қурбон ҳайитини нишонлаш арафасидамиз.

Шодиёна муносабати билан кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, нуронийлар, Меҳрибонлик, Мурувват ва Саховат уйлари тарбияланувчиларидан хабар олиш ишлари бошлаб юборилди.

Ушбу байрамнинг яна бир жиҳати ҳайит намози ўқилганидан сўнг ҳақдор кишилар томонидан жонлиқлар сўйилиб, муҳтожларга тарқатилади.

Шу куни “Вақф” хайрия жамоат фондининг вилоят филиали томонидан ҳам қурбонлик ташкил этилиб, муҳтож инсонларга хайрия сифатида тарқатилиши режалаштирилган.

Улуғ айёмни яхши кутиб олиш мақсадида шу ойнинг 3-4 август кунлари ҳайит намози ўқиладиган 271 та жоме масжидида ҳашар ташкил этилди. Шунингдек, улуғ авлиёлар қўним топган зиёратгоҳларда ободонлаштириш ва тозалик ишлари олиб борилди. Ҳамкор ташкилотлар ёрдамида масжидларда шарт-шароитлар яратилиб, жамоат ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик, халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган қадимий байрамимиз Қурбон ҳайити билан барча юртдошларимизни самимий қутлаймиз!

 

Хайруллоҳ Сатторов,

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилоят вакили oринбосари.


Киритилган вақти: 09/08/2019 17:06;   Кўрилганлиги: 1066
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqandda-qurbon-hayiti-namozi-271-ta-masjidda-oqiladi
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 10:32
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг