Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандда диний соҳа ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

 
 

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакиллиги тизимида фаолият кўрсатиб келаётган 287 та жоме масжид имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Хасанбоев, ЎМИ Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири М.Камолов, ЎМИнинг Самарқанд вилоятидаги вакилли Зайниддин домла Эшонқулов ва вакиллик масъул ходимлари ҳамда диний соҳа ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар томонидан барча имом-домлаларни мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини тўла таъминлаш, ислом уммати бирлигини мустаҳкамлаш ва ўлкамиз фаровонлиги йўлида елками-елка меҳнат қилишга чақириб, дин пешволари аввало халқимиз томонидан берилган ишончни оқлаш даркорлиги, бунинг учун эса тинимсиз меҳнат қилиш, изланишлар олиб бориш ва касб-маҳоратни муттасил ошириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Сўзга чиққан нотиқлар томонидан имом-хатиблар ўртасида ўзаро жипслик, бирдамлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш каби фазилатларни янада ошириш, ҳар ҳолатда халқимизга ибрат бўлишлари, диний ходимларнинг ҳар томонлама гўзаллиги, юриш-туришлари, муомала маданиятлари орқали динимизнинг гўзаллиги намоён бўлиши алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш сўнгида диний соҳа вакилларининг фаолиятида, ижтимоий – маънавий муҳитни соғломлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида самарали меҳнат қилган 12 нафар диний соҳа ходимлари вакиллик томонидан махсус ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/12/2021 19:29;   Кўрилганлиги: 339
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqandda-diniy-soha-xodimlari-ishtirokida-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 12/08/2022 08:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг