Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд виоятида Рамазон ойига тайёргарлик йиғилиши бўлиб ўтди

 
 

Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар иштирокида “Рамазон ойини юқори савияда ўтказиш муносабати билан амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан” тадбир бўлиб ўтди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ходимлари, уламолар, имом-хатиблар,  иштирок этди.

Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов масжидларда Рамазон ойига катта тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани, хатми-Қуръон тадбирларини файзли ўтказиш ва мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

Шунингдек, юртимиздаги Рамазон шукуҳини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, имом-домлаларни яна фаол бўлишлари, муборак ойда ўтказиладиган тадбирларни тартибли, ихчам тарзда ўтказиш борасидаги муҳим маълумотларни таъкидлаб ўтди.

Рамазон ойини хайрли ва барокатли ўтказиш учун ҳукуматимиз томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Сўнги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар, эришилаётган ютуқлар, хайрли ишлар қаторида Рамазон ойини байрамона кайфиятда ўтказишга қаратилган ишларни алоҳида қайд этиш лозим. Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ойи ва ҳайит байрамларини юқори савияда ўтказиш муносабати билан амалга ошириладиган тадбирлар режасини белгилаб олди.

Келишув режасига мувофиқ вилоятимизда фаолият юритаётган барча масжидларда кенг қамровли ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, электр жиҳозлари, овоз кучайтиргичларни узлуксиз соз ҳолатда ишлашини таъминлаш, шунингдек, Оммавий ахборот воситаларида Рамазон ойига бағишланган махсус кўрсатув ва эшиттиришларни эфирга узатиш каби қатор вазифа ва тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Йиғилишда Рамазон ойини янада файзли ўтказиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ва оммавий ахборот воситалари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 29/03/2022 16:56;   Кўрилганлиги: 176
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqand-vioyatida-ramazon-oyiga-tayyorgarlik-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 25/05/2022 16:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг