Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилоятидан 13 нафар гуруҳ раҳбарлари Ҳаж сафарига йўл олмоқда.

 
 

Албатта, гуруҳ раҳбарлиги масъулиятли вазифа ҳисобланади. Шу боис улар билан Самарқанд вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби, ўринбосарлари ҳамда шу соҳа масъуллари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказиш одат тусига кирган. Ана шундай машғулотларнинг навбатдагиси бугун, 3 июн куни вакиллик биносида бўлиб ўтди. Уни вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов олиб борди. Зиёратчиларга раҳбарлик қилувчи гуруҳ раҳбарларига уларнинг вазифалари ва бошқа зарурий тавсиялар берилди. Жумладан, уларнинг бурч ва масъулиятлари, Ҳаж ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг уларга тааллуқли жиҳатлари атрофлича ёритилди.

Шунингдек, сафарга доир ҳужжатлар билан ишлаш тизими, гуруҳдаги зиёратчилар билан машғулотлар ўтказиш тартиби, паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш тартиб-қоидалари борасида ҳам кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш сўнгида, гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга атрофлича, батафсил жавоб берилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 03/06/2022 10:25;   Кўрилганлиги: 451
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyatidan-13-nafar-guruh-rahbarlari-haj-safariga-yol-olmoqda
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 12:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг