Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланди

 
 

 КУЗАТИШ ЖАРАЁНИДАН ЛАВҲАЛАР

“Ҳаж – 2024” мавсумида  Самарқанд вилоятидан илк зиёратчилар Самарқанддан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

 Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин.
Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.

Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

 Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Изоҳ: "Ҳаж-2024" мавсумидан Самарқанд вилоятидан 950 нафар ҳамюртларимиз Ҳаж сафарига бориши белгиланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 04/06/2024 11:03;   Кўрилганлиги: 324
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyati-uchun-haj-2024-mavsumi-boshlandi
Чоп этилган вақт: 18/06/2024 23:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг