Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилояти отинойилари учун ўқув-семинари ўтказилди

 
 

Бугун, Самарқанд вилоятида отинойиларнинг дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали билан ҳамкорликда вилоят, шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда ҳудудлардаги отинойилар иштирокида бир кунлик ўқув семинари ўтказилди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили ўринбосари Хайрулла домла Саттаров, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали кафедра мудири, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент Ҳ.Джуракулов ва вилоят бош отинойиси Н.Темировалар маъруза қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/12/2021 18:54;   Кўрилганлиги: 580
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyati-otinoyilari-uchun-oquv-seminari-otkazildi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 10:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг