Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловнинг соғлиги ҳақида хушхабар

 
 

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов “Ҳаж - 2023” мавсумида хизмат кўрсатадиган ишчи гуруҳ таркибида Саудия Арабистони мамлакатига жўнаб кетган эди. Аллоҳ таолонинг тақдири азали билан жорий йилнинг 23 июнь куни Макка шаҳрида Зайниддин домла автоҳалокатга учраб, шифохонага ётқизилган ва муолажалар бошланган эди. Суадия Арабистони ҳамда мамлкатимизнинг масъуллари ва шифокорлари назоратида 4 август кунига қадар Макка шаҳридаги шифохонада даволанган Зайниддин домланинг соғлиги меъёрлашганидан сўнг Тошкент шаҳрига етиб келди ва ҳозирча у ердаги шифохонада муоалажа давом эттирилмоқда. Домланинг соғлиги ва ҳолати яхши. Тиббиёт ходимларининг хулосасига кўра яқин 10 кунда соғликлари тикланиб, ўз вазифасига қайтади ва фаолиятини давом эттиради.

Шу ўринда бу каби синовлар ҳар қандай инсон билан содир бўлиши мумкинлиги, бу дунё имтиҳонлардан холи эмаслиги, ҳар бир инсон билан соғлик ва касаллик, хурсандчилик ва хафагарчилик, роҳат ва ғам-ташвиш бирга юриши Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлишини ёдга олиб, турли хил асоссиз гап-сўзлардан сақланиш мақсадга мувофиқлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Домламизни Аллоҳ таоло паноҳида асрасин, кўп йиллар динимиз ва мусулмонлар хизматида қоим қилсин!

 

Х.Темиров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги кадрлар

ва ташкилий масалалар бўйича мутахассиси


Киритилган вақти: 10/08/2023 12:54;   Кўрилганлиги: 324
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyati-bosh-imom-xatibi-zayniddin-domla-eshonqulovning-sogligi-haqida-xushxabar
Чоп этилган вақт: 18/05/2024 09:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг