Самарқанд вилоят вакиллигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят вакиллигида барча туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов вакили ўринбосари Х.Сатторов қатнашди.
Кун тартибида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи, 2020 йилда бажариладиган вазифалар, Имом-хатибларнинг ОАВ, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда бугунги долзарб бўлган мавзулар бўйича мақолалар, видео ва аудио материаллар билан чиқишлари масаласи, ЎМИ томонидан тасдиқланган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган одатларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган чора тадбирлар дастури муҳокама қилинди ва тегишли кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.
ЎМИ -Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 08/01/2020 15:45; Кўрилганлиги: 1097
Чоп этилган вақт: 15/09/2024 07:35