Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилоят вакиллиги биносида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

 
 

Унда  Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов, “Мовароуннаҳр” нашриёти бош муҳаррири Абдул Жалил Хўжам,   вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ҳамда вилоятдаги барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда жойлардаги масжидларнинг имом-хатиблари иштирок этди.

Йиғилишда имом-хатибларнинг бугунги фаолияти, аҳоли билан олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, бу борадаги мавжуд камчиликлар, масжидларнинг қишги мавсумга тайёрлиги, намозхонлар ўз ибодатларини мукаммал адо этишлари учун барча шароитларни ҳозирлаш,  қурилиш, таъмирлаш ишлари талаб этиладиган масжидларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, яқинлашиб келаётган Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман/шаҳар кенгашларига сайловлар муносабати билан жойларда аҳоли ва намозхонларга сайловнинг аҳамияти, унда ҳар бир шахснинг ўзи иштирок этиши каби мавзуларда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатибларнинг бугунги кундаги долзарб мавзулар билан ОАВ, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда чиқишлар билан иштирок этишлари тавсия қилинди.

Йиғилиш давомида “Мовароуннаҳр” нашриёти бош муҳаррири Абдул Жалил Хўжам сўз олиб, нашриёт ҳаётида содир бўлаётган ўзгариш ва янгиликлар ҳақида гапириб берди. Диний маърифатни халққа етказишда нашриёт билан имом-хатибларнинг йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорлиги самараси ўлароқ диний-маърифий нашрлар кўплаб хонадонларга кириб бораётганлиги, бунда имом-хатибларнинг хизматлари катта бўлаётгани эътироф этилиб, 2019 йил обунасида фаоллик кўрсатган имом-хатиб ва ташкилотчилардан 47 нафарига нашриёт томонидан “Фахрий ёрлиқ” ҳамда китоблар жамланмаси, “Canon” принтери, “SAMSUNG-Galaxy 6” планшети, микротўлқинли печ ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шундан сўнг бундан кейин ҳам ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 27/11/2019 18:05;   Кўрилганлиги: 1089
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyat-vakilligi-binosida-navbatdagi-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 18:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг