Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

 
 

 Жорий йилнинг  21 сентябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Самарқанд туманидаги мавжуд 6 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув Самарқанд туманидаги  “Хўжа Аҳрори Валий” масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Самарқанд шаҳридаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди. Йиғилишда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, вилоят ДИҚнинг бош мутахассиси С.Боймуродов ва ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров ва тегишли мутасаддилар иштирк этишди.

Дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосари Хайрулло домла Саттаровлар томонидан ҳам аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.

Навбатдаги сайёр йиғилиш Ургут туманида бўлиб ўтишлиги белгиланди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 


Киритилган вақти: 21/09/2021 19:59;   Кўрилганлиги: 567
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqand-tumanida-sayyor-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 05:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг