Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд шаҳрида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

 
 

Жорий йилнинг  7 сентябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Самарқанд шаҳридаги мавжуд 23 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув Самарқанд шаҳридаги  “Намозгоҳ” масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Самарқанд шаҳридаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди. Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов ва вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров ва тегишли мутасаддилар иштирк этишди.

Дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва ўринбосари Х.Саттаровлар томонидан ҳам аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.

Навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд туманида бўлиб ўтишлиги белгиланди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 


Киритилган вақти: 07/09/2021 22:01;   Кўрилганлиги: 36
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqand-shahrida-sayyor-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 26/09/2021 01:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг