Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

РЎЗҒОР акцияси

 
 

“Вақф” хайрия жамоат фонди бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни ўз олдига режа қилиб қўйган. Ана шундай лойиҳалардан бири “Рўзғор” акцияси. Лойиҳага кўра аҳолининг ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларни топиб, уларнинг рўзғорларидаги камчиликларига доимий равишда ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш белгиланди.

Сиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағларини фонд орқали айнан рўзғори ёрдамга муҳтож оилаларга эҳсон қилиш имкониятига эга бўласиз!

Зеро: Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Оли Имрон” сурасида

لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир” ( 92-оят).

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яримта хурмо (ни инфоқ қилиб) бўлса ҳам, дўзахдан сақланинглар”, деб айтдилар.

VAQF.UZ "Рўзғор" акцияси телеграм канали


Киритилган вақти: 11/03/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1512
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/rozgor-aktsiyasi
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 15:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг