Россия мусулмонлари диний арбоблари Самарқандда
2017 йил 26 июль куни Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия мусулмонлари диний арбоблари делегацияси Самарқандга ташриф буюрди.
Меҳмонларни темирйўл вокзалида вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов кутиб олди.
Москва шаҳри ва Россиянинг марказий минтақаси муфтийси, Россия Федерациясининг Жамоатчилик палатаси аъзоси А.Крганов бошчилигидаги делегициянинг ташрифи буюк муҳаддис олим Имом Бухорий ҳазратларининг қабри зиёрати билан бошланди. Зиёрат асносида мажмуада олиб борилган ишлар, зиёратгоҳнинг яқин ўтмиши ва бугунги ҳолати ҳақида маълумот берилди.
Мажмуа ёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан ташкил этилаётган Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази лойиҳалари, қурилиш жараёни билан танишар экан меҳмонлар, буюк юрт шонли тарихидаги қудратли салоҳиятини тиклаш йўлидан собит қадамлик билан бораётганини алоҳида таъкидладилар.
Шундан сўнг, делегация аъзолари вилоят бош имом хатиби ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдилар ҳамда у ерда бунёд этилаётган мақбара ва намозгоҳ билан танишдилар. Меҳмонлар томонидан ўзбек халқи қаҳрамони хотирасига нисбатан ҳурмат белгиси бўлаётган мажмуада олиб борилган ва олиб борилиши режалаштирилган ишлар таҳсинга лойиқ эканини эътироф этдилар.
Шунингдек, ташриф асносида “Шоҳи Зинда” ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Имом Мотрудий” мақбараси зиёрат қилинди.
Шунинг билан Россия мусулмонлари диний арбобларининг Самарқанд вилоятига ташрифи ниҳояланди. Меҳмонлар самимий меҳмондўстлик учун вилоят бош имом хатибига ташаккур айтиб, Бухоро вилоятига жўнаб кетдилар.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 26/07/2017 00:00; Кўрилганлиги: 2456
Чоп этилган вақт: 11/12/2024 23:51