Рамазонда яна бир хайрли ишга қўл урилди
Муборак Рамазон ойи муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Дамариқ” жоме масжиди имом хатиби Н.Абдуманнонов ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда хайрли ишга қўл урилди.
21 май куни Ўзбекистон СОС Болалар Маҳаллалари уюшмаси Самарқанд филиалида тарбияланаётган 85 нафар болаларга ифторлик зиёфати уюштирилди. Болаларга панд насиҳатлар қилиниб, илм олиш, ҳунар ўрганишга тарғиб қилинди, юртга, жамиятга манфаати тегадиган комил фарзанд бўлиб етишишга ҳаракат қилиш кераклиги тушунтирилди. Келажакка умид билдан боқиш, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлиги уқтирилди.
Шунингдек, имом хатиб ва ҳомийлар томонидан ётоқхоналарнинг барчасига янги гиламлар тўшаб берилди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 25/05/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1987
Чоп этилган вақт: 14/12/2024 11:04