Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

РАМАЗОН ҲАЙИТИ ОЛДИДАН ЙИҒИЛИШ

 
 

2018 йил 11 июнь куни Самарқанд вилояти вакиллиги биносида шаҳар ва туман бош имом хатибилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Муборак Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш ва кўтаринки руҳда ўтказиш, ибодат қилувчилар учун зарур шарт-шароитлар ташкил этишга оид масалалар муҳокама этилди. Намозхонларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг эмин-эркин ибодат қилишларга шароит ҳозирлаш устувор мақсадимиз экани, бу борада имом-хатиблар зиммасига катта масъулият юклатилиши таъкидланди.

Йиғилишда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Муҳаммадиев ҳам иштирок этди ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2018 йил 31 майда қабул қилинган 409-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушунтирди ва тадбиқ этишга оид маслаҳатлар берди.

Бош имом хатиблар томонидан шаҳар ва туманларда Рамазон ойида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот тақдим этилди.

Шунингдек, йиғилишда ҳайит намозининг бошланиш ва тугаш вақти ҳақида якдил тўхтамга келинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 13/06/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1822
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ramazon-hayiti-oldidan-yigilish
Чоп этилган вақт: 06/12/2024 12:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг