Қуръон ўқилганда телефон ўйнаманг!
“Қуръон тиловат қилинганда Уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз” (Аъроф сураси, 204-оят).
Қуръон тиловати чоғида бошқа нарсаларга чалғимаслик талаб этилади.
Бир киши бу ҳақда бундай ҳикоя қилади:
“Қуръон ўқиётган эдим, қўлимда Мусҳаф бор эди. Телефонимга келган хабарларни ўқиш фикри хаёлимга келди. Мен қироатдан тўхтаб, телефонимга келган хабарларни бирин-кетин ўқий бошладим. Мусҳаф қўлимда турар эди. Хабарлар орасида Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини ўқиб, ўзимдан уялиб кетдим: “Ким махлуқотларнинг сўзидан воз кечиб, Аллоҳнинг Сўзига улфат бўлмаса, батаҳқиқ, унинг илми кам, қалби кўр бўлибди ва умрини зоe қилибди”.
Доктор Аҳмад Исо ал-Маъсаровий
Абдуллоҳ АБДУЛМАЖИД тайёрлади
Киритилган вақти: 11/05/2024 10:57; Кўрилганлиги: 990
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 09:48