Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҚЎШРАБОД ТУМАНИДА САЙЁР ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ 22.05.2024 Й

 
 

Бугун, 2024 йил 22 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Қўшработ туманида ўтказилди.

Тадбирлар олдидан вакиллик мутахассиси Х.Темиров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди. Шундан сўнг, Х.Темиров тумандаги “Домла Омонулло Охун” жоме масжиди ҳудудида яшовчи, турли муаммоли хонадонлар ҳолидан хабар олиб, моддий кўмаклар кўрсатди ҳамда ҳақларига хайрли дуолар қилди. Қолган бош имом-хатиблар ва иқтидорли имом-хатиблар ҳам тақсимот асосида тумандаги мавжуд 14 та масжид имом-хатиблари ва ноиблари ҳамроҳлигида 20 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг ИҲМ, ногиронлиги бор, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрдилар. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда, вилоят ишчи гуруҳи Қўшработ туманидаги 14 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Қўшничилик одоблари ва ҳақлари”, “Оила – муқаддас даргоҳ”, “Оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш одоблари”, “Тинчлик қадри”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборсиз бўлмайлик”, “Ёшлар келажагимиз”, “Неъматларга шукр қилиш фазилати”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва бошқа, бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбирлар давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 20 та. Шундан 9 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 80 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 3 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 1 та. Уларга керакли тавсия ва насиҳатлар берилди. Улар ўтказилган тушунтиришлардан ўзларига тегишли хулосалар чиқарди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 3 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Буларнинг барчаси қилаётган ишларининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Қўшниси билан низолашган 1 та оиланинг ўртаси ислоҳ қилинди;
  • Уюшмаган ёшлар билан 5 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 100 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги 14 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маърузалар қилди. Унда 2000 нафарга яқин намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори 14 000 000 (ўн тўрт миллион) сўмни ташкил қилди.
  • Вакиллик ходими Ҳасанхон домла Темиров Оқдарё тумани бош имом-хатиби Насрулло домла Исламов билан биргаликда тумандаги “Домла Омонулло Охун” жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойилар билан фаолиятларини янада жадаллаштириш, аҳоли орасида кенг тарқалаётган бидъат хурофотларни тўхтатишда қилиниши керак бўлган амалий ишлар, аҳоли билан яқиндан ишлаш, фаолиятларига масъулият билан ёндашиш ва шу каби масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказди. Шундан сўнг, Х.Темиров “Хожа Нонбер ота” жоме масжидида жамоат билан бирга Пешин намозини адо этди. Намоздан сўнг, жамоатга “Ҳалол касб - баракадир” мавзусида мазмунли маъруза қилиб берди.
  • Шундан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Қўшработ туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вакиллик ходими Х.Темиров ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги мутахассиси бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда масжиднинг ҳужжат юритиш ва ободончилик бўйича ҳамда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунинг билан бир қаторда, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш ҳамда жойларда диний вазиятни янада соғломлаштириш, яқинлашиб келаётган Қурбон Ҳайитига барча масжидлдарни тайёрлаш ва шу каби долзарб йўналишлар бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, Аллоҳдан юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, юртбошимизнинг олиб бораётган ишларига зафарлар сўраган ҳолда хайрли дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 22/05/2024 20:49;   Кўрилганлиги: 1101
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/qoshrabod-tumanida-sayyor-yigilish-bolib-otdi-22052024-y
Чоп этилган вақт: 14/06/2025 09:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг