Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Қирғизистонлик меҳмонларнинг Самарқанддаги ташрифи ўз ниҳоясига етди

 
 

Хабар берганимиздек, Қирғизистон уламоларининг вилоятимизга бўлган ташрифи давом этмоқда. Меҳмонлар куннинг иккинчи ярмида шаҳарнинг диққатга сазовор муҳим жойларидан бири, қадимий, аммо ҳамиша навқирон шаҳарсозлик ансамбли сифатида бутун дунёга донги кетган Регистон майдонига ташриф буюрди ҳамда меҳмонларга ушбу тарихий обиданинг қурилиши ва бизгача етиб келиш тарихи сўзлаб берилди.

Шундан сўнг, меҳмонлар ташрифни ўзбек меъморчилик санъатининг буюк ижодий намунаси ҳисобланган Гўри Амир тарихий ёдгорлигини зиёрат қилиш билан ниҳоясига етказдилар. Ушбу тарихий обида бутун дунёдан ташриф буюрадиган сайёҳлар назаридан четда қолмаган албатта.

 Шундан сўнг,Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев бошчилигидаги бир гуруҳ уламоларга вилоят бош имом-хатибининг эсталик совғалари топширилди. Шуниингдек Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ҳам вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловга ўз ҳадяларини берди.

Шунинг билан Қирғизистон уламоларининг вилоятимизга бўлган ташрифи ўз ниҳоясига етди.

Меҳмонларни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд темирйўл вокзалидан Бухоро вилоятига кузатиб қўйдилар.

Аллоҳ таоло ушбу қардош биродарлар ўртасидаги аҳллигимизни янада зиёда қилсин!

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 20/11/2021 22:31;   Кўрилганлиги: 573
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/qirgizistonlik-mehmonlarning-samarqanddagi-tashrifi-oz-nihoyasiga-etdi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 12:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг