Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Қалблари меҳрга тўла инсонлар

 
 

Орамизда гапириш, кўриш ва эшитиш неъматидан бебаҳра инсонлар бор. Лекин уларнинг қалблари меҳрга тўла. Қўллари ҳар доим дуода, тили калимада. Аслида улар ногирон эмас. Ногирон инсон деб қалб кўзи кўр, лекин тўрт мучаси соғ инсонларни айтиш тўғрироқ бўлади. Иштихон тумани, Сафохўжа маҳалласидада яшовчи Бобохўжаев Тўйчи аканинг ҳам кўриш имконияти чекланган. Иштихон туман бош имом-хатиби Алижон Яқубов маҳалла фаоллари билан Тўйчи ака хонадонида бўлиб, у кишининг ҳолидан хабар олди ҳамда рўзғори учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳадя қилди.

Кўнгли ярим, қалби ўксик кишиларга шодлик улашиш, хонадонларига хурсандчилик олиб кириш савобли амаллардандир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: “Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир”, деган эдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 14/11/2019 13:39;   Кўрилганлиги: 1078
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/qalblari-mehrga-tola-insonlar
Чоп этилган вақт: 22/05/2024 05:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг