Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил

 
 

Бугун дунё халқлари Ер куррасининг исталган нуқтасига бориб, ўзининг иқтидорига муносиб иш топиб, меҳнатига яраша ҳақ олиш имконига эга бўлмоқда. Жумладан, юртимиз истиқлолга эришиб, жаҳонга юз тутгач, ватандошларимиз ҳам дунёнинг исталган мамлакатига бориш, у ерда истиқомат қилиш, тижорат қилиш ва ишлаш ҳуқуқига эга бўлдилар. Хорижда истиқомат қилаётган ёки иш, ўқиш мақсадида чет элга кетган юртдошларимиз динимиз таълимотларига амал қилиб, намозларини мазҳабимиз асосида адо этишлари, мусофирликка оид ҳукмлар, ҳалол-ҳаром масалаларини яхши билишлари зарур. Ҳар хил фирқа, оқимларнинг алдовларига учиб, тузоғига илиниб қолмаслиги керак. Бунинг учун фуқароларимизда мазҳаб, миллийлик каби тушунчалар мужассам бўлиши талаб этилади.

Пастдарғом тумани “Мулла Аҳрор” жоме масжиди имом-хатиби Сангин домла Ашуров хорижга узоқ муддатга кетаётган ва хорижда бўлиб қайтган фуқаролар билан ўз юртига содиқлик, тўғри, ҳалол касб қилиш, динимиз ҳамда мазҳабимиз асосларида ибодат қилишлари борасида насиҳат қилиб келмоқда. Зеро, Аллоҳ таоло инсон зотини азизу мукаррам қилиб яратди, бу дунёни унга ҳаёт кечириш макони, тирикчилик воситаси, охират экинзори қилиб берди. Инсониятни турли миллат, элат қилиб яратиб, уларга бир-бири билан яхшилик йўлида, тинчлик йўлида ўзаро муносабат қилишни раво кўргандир.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 25/11/2019 14:00;   Кўрилганлиги: 1057
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/qaerda-bolsang-ham-allohga-taqvo-qil
Чоп этилган вақт: 22/05/2024 05:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг