Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҚАБРИСТОНЛАРНИ ОБОД ҚИЛИШ - ИНСОНИЙ БУРЧДИР

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита тамонидан 2016 йил 7 апрелда тасдиқлаган “Умумхалқ байрами 9 май –Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний ташкилотларда амалга ошириладиган тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида вилоят бош имом хатиби, шаҳар ва туман имом хатиблари иштирокида жойларда қабристонларни ободонлаштиришга доир ҳудудий семинарлар ўтказилмоқда. 21-28 апрел кунлари оралиғида бўлиб ўтиши режалаштирилган семинарлардан кўзланган мақсад белгиланган режа асосида қабристонларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, ота-боболаримиз хоки қўним топган масканларни кўркам ҳолатга келтириш ҳамда "9 май ­­­- Хотира ва Қадрлаш куни"га муносиб тайёргарлик кўришдир. Бундай масъулиятли ишга яқиндан ёндашган вилоят бош имом хатиби Н.Исламов ва бош имом хатиб ўринбосари З.Эшонқуловлар олис қишлоқлардаги қабристонларга бориб, у ерларни обод қилишга доир ўз тавсия ва фикрларини бермоқдалар.

Қабристонларни обод қилиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. Шундай экан аждодлар хоки қўним топган масканни обод ва кўркам бўлишига ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 26/04/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3527
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/qabristonlarni-obod-qilish---insoniy-burchdir
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 22:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг