Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Пахтачи туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди

 
 

Бугун, 2022 йил 26 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Пахтачи туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 12 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблариҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 12 та масжид ва тумандаги барча 28 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Пахтачи туманидаги 12 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “ОАВдан тўғри фойдаланиш”,“Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”,“Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 28 та. Шундан 15 тасидамуаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 112 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолари ҳамкор ташкилот масьуллари билан биргаликда ижрога йўналтирилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 8 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 2 та. Шундан 1та оиладаги келишмовчилик ислоҳ қилинди. 1 нафари ўтказилган тушунтиришлардан ўзларига тегишли хулосалар чиқарди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 2 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Тушунтириш ишлари давомида ушбу фуқаролар қилаётган ишларининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Уюшмаган ёшлар билан 23 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 100 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 12 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 1000 нафардан зиёд намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори:11 млн сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Пахтачи туманидаги “Хўжа Зиёвуддин”жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари билан фаолиятларини янада жадаллаштириш, аҳоли орасида кенг тарқалаётган бидъат хурофотларни тўхтатишда қилиниши керак бўлган ишлар, аҳоли билан яқиндан ишлаш ва шу каби масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказди.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Пахтачи туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вилоят ҳокимининг жамоатва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Б.Қодиров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги мутахассиси С.Боймурадов, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда ўринбосари Ёқубжон домла Мансуровлар бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 26/10/2022 20:34;   Кўрилганлиги: 337
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/paxtachi-tumanida-aholi-bilan-muloqotlar-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 10:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг