Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Пастдарғом туманида фаолият юритаётган отинойилар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

 
 

Жорий йилнинг 20 апрел куни ЎМИ вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова Пастдарғом туманида фаолият юритаётган отинойилар билан давра суҳбати ўтказди. Тадбирда бугунги кунда отинойилар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Отинойиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берди.

Тадбирдан сўнг туманнинг Пўлатчи МФЙ Нурафшон кўчаси 12 уйда истиқомат қилаётган «Аёллар дафтари» да ҳисобда турувчи 1-гуруҳ ногирони Раҳматова Шоиранинг аҳволидан хабар олинди. Рамазон туҳфаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Шунингдек, Эски Жума МФЙ Кўзмунчок кўчаси 76 уйда 3 нафар вояга етмаган фарзанди билан яшаб келаётган махсус «Аёллар дафтари» да рўйхатда турувчи фуқаро Абдуазизова Мавлуданинг аҳволидан хабар олинди. Рамазон ҳадяси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 21/04/2021 10:20;   Кўрилганлиги: 87
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/pastdargom-tumanida-faoliyat-yuritayotgan-otinoyilar-bilan-davra-suhbati-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 16/05/2021 14:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг