Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ

 
 

Ушбу шиор остидаги дастур асосида Ўзбекистон мусулмонлари иодараси Самарқанд вилоят вакиллиги ташаббуси билан Шаҳрисабз туманига 24 март куни саёҳат уюштирилди. Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида вилоятдаги шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда фахрий устоз имомлар саёҳатда қатнашдилар.

Саёҳат чоғида Шаҳрисабз шаҳрининг шимоли-шарқидаги бош майдонда жойлашган, Амир Темур 1380-1404 йилларда қурдирган Оқсарой мажмуаси, Амир Темурнинг отаси Амир Тарағайнинг пири Шамсуддин Кулол қабри узра XV асрда қурилган Шамсуддин Кулол мақбараси, Улуғбек Мирзо отаси Шоҳрух Мирзо номидан 1434-1435 йилларда қурдирган Кўк гумбаз масжиди ҳамда мана шу мажмуадаги “Дор ут-Тиловат” (Қуръон ўқиладиган, тиловат қилинадиган жой)лар зиёрат қилинди.

Самарқандлик зиёратчилар шундан сўнг Қашқадарё вилоятининг Китоб шаҳрида жойлашган “Хўжа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти ва жоме масжидида бўлиб, у жойдаги устоз ва талабалар ҳамда намозхонлар билан дилдан суҳбат қурдилар. Бу шаҳарларда кейинги вақтларда амалга оширилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини кўриб, кишининг қалби тўлқинланиб кетади. Оқсарой қароргоҳининг қайта таъмирланиб, сайлгоҳга айлантирилиши, атрофида кўкаламзор ва боғлар барпо қилингани шаҳар қиёфасини таниб бўлмас даржага келтирган. Булар зиёратчиларда катта таъсуротлар қолдирди.

Сайр қилиш мулоҳазали одамга катта манфаатлар келтиради. Инсон ер юзида кезиб юраркан, атрофига ибрат билан назар солганида, кўплаб ажойиботларни кўради, зеҳни чархланиб-янгиланади. Ушбу саёҳатдан катта манфаат олган дин уламоларининг ҳам кейинги ишлари янада самарали бўлади, иншааллоҳ!

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 24/03/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1299
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ozbekiston-boylab-sayohat-qil
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 16:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг