Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Отинойиларимиз фаолиятидан

 
 

27 ноябрь, куз фаслининг охирги сешанбаси. Ушбу кунда вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова ҳамда вилоят отинойилари томонидан қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

Н.Темирова Самарқанд шаҳридаги ҳарбийлар шаҳарчасида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан бўлиб ўтган давра суҳбатида “Оила муқаддас даргоҳ ва унинг мустаҳкамлик шартлари” мавзусида аёл-қизларга турмушлари учун муҳим маълумот ва тушунчаларни бериб ўтди. Оиланинг барқарорлигида аёлнинг зиммасида ҳамиша катта масъулият бўлиши, айниқса юрт тинчлиги учун ўзини бағишлаган ҳарбий хизматчиларнинг аёли бу борада янада жиддий синовларга дуч келиши, бундай ҳолатларда аёл Аллоҳ томонидан берилган ҳақиқий матонатини намоён қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

***

Отинойиларимиз маҳаллалар ва таълим муассаларида ташкил этилган учрашувларда ҳам фаоллик кўрсатдилар. Самарқанд шаҳридаги 44, 74, Самарқанд туманидаги 39, Каттақўрғон туманидаги 74-умумтаълим мактабда отинойилар иштирокида қатор учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Учрашувлар давомида “Илмдан ўзга нажот йўқ”, “Қизлар ҳаёси билан гўзал”, “Фирибгарлик оғир жиноят”, “Ҳаё иймондандир”, “Қизларнинг кийиниш маданияти” мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, отинойиларимиз томонидан махсус ҳисобдан чиқарилган хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 27/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1481
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/otinoyilarimiz-faoliyatidan
Чоп этилган вақт: 06/12/2024 11:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг