Отинойилар учун ташкил этилган ўқувларнинг 7-босқичи бошланди
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали томонидан отинойлар учун ташкил этилган ўқув машғулотларининг 7-давра тингловчилари машғулотларни бугун, 23 декабрь куни бошладилар. Машғулотлар 2 ҳафта давом этиб, унда 72 соат дарс ўқувлари бўлади. Янги тингловчилар билан Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ё.Мансуров, ЎХИА ҳузуридаги Малака ошириш маркази минтақавий филиал ходими Т.Эвадуллаевлар машғулотлардан олдин учрашиб, улар билан илмнинг фазилати, соф ислом ақидаси тушунчаси, бидъат-хурофотларнинг салбий оқибатлари ҳақида суҳбатлашди. Таҳсил жараёнида эътибор ва қунт билан иштирок этишларини сўраб, Аллоҳ таолодан масъулиятли вазифаларини адо этишда куч-қувват ато этишини сўраб, дуо қилди.
Шундан сўнг Малака ошириш маркази масъул ходими У.Саттаров отинойиларга ўқувларни ташкил этилиши ва Малака ошириши маркази фаолияти ҳақида маълумот берди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 23/12/2019 14:27; Кўрилганлиги: 1126
Чоп этилган вақт: 06/10/2024 18:46