Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Нуробод туманида “Жом ота” жоме масжиди фойдаланишга топширилди

 
 

Туманнинг Жом маҳалласида бунёд этилган “Жом ота” жоме масжидининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Жоме масжидининг умумий ер майдони 0,25 гектарни ташкил этиб, масжид мингга яқин намозхонни сиғдира олади. Масжиднинг ўртасида 32 метр баландликда гумбаз қилинган.

Масжид ҳудудида замонавий таҳоратхона, имом-хатиб ва бошқа ходимлар учун барча қулайликларга эга маъмурий бино ҳам мавжуд.

Тадбирда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов, туман ҳокими Фахриддин Зоиров иштирок этди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 31/03/2021 08:28;   Кўрилганлиги: 696
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/nurobod-tumanida-jom-ota-jome-masjidi-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 15:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг