Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Мусофирлик осон эмас

 
 

У сизларга ерни бўйсундириб қўйган зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг...” (Мулк сураси, 15-оят).

Уламоларимиз қадимдан ушбу ояти кариманинг тафсирини Исломда меҳнатга чорлаш, ризқни териб ейиш, ер юзинининг турли жойларида ҳаракат қилиш зарурлигига далил қилиб келтирадилар. Дарҳақиқаат, Аллоҳ таоло ерни инсонга бўйсундириб қўйган. Унинг турли жойларида юриб, ҳалол меҳнат билан ризқини териб юриши мумкин.

Ҳозирги кунда кўплаб фуқароларимиз ўзга юртларда турли соҳаларда меҳнат қилмоқдалар. Пайариқ тумани, Алиобод маҳалласида яшовчи Йўлдошев Иброҳим аканинг ҳам ўғли ҳозир хорижда ишламоқда. Тумндаги “Олим шайх” жоме масжиди имом-хатиби Анвар Алимов Иброҳим аканинг ҳолидан хабар олиб, фарзандининг ҳам ишлари, сафари билан қизиқди. Улар ўзаро тез-тез алоқада бўлиб туриши маълум бўлди. Имом-хатиб суҳбат жараёнида хорижда меҳнат қилиб юрган фарзандлининг ҳар доим ота-онаси, ватани, дини ва миллатига муносиб бўлишини, ўзлигини, оиласини унутмаслигини эслатиб туриши ҳақида гапириб ўтди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 13/11/2019 13:12;   Кўрилганлиги: 1147
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/musofirlik-oson-emas
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 19:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг