Муслима аёл ҳоким бўлди
АҚШ Массачусетс штатининг Кемридж шаҳри ҳокимлигига илк бор муслима аёл сайланди, деб ёзади islam.ru сайти.
31 ёшли Сумбул Сиддиқи – Покистонда туғилган, болалигида ота-онаси билан АҚШга кўчиб келган. У Браун университетини давлат бошқаруви мутахасислиги бўйича тугатган. Шунингдек, Притцкер ҳуқуқшунослик мактабида ўқиб, юрист дипломини олган.
Муслима-сиёсатчининг эътироф этишича, унинг манзилига динга оид кўплаб исломофобик хабар ва ҳақоратлар келиб туради. Аммо бу унинг ишлашига халақит қилмайди, балки жамиятда исломофобияга қарши сидқидилдан фаол курашишига рағбат беради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Киритилган вақти: 14/01/2020 16:34; Кўрилганлиги: 1037
Чоп этилган вақт: 06/10/2024 19:52