Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Мурувватли қўллар ҳамиша ёрдамга шай

 
 

Ургут туман “Шайх Қутбиддинхон” жоме масжиди жамоатининг  моддий ёрдами билан  Сўфиён маҳалласида истиқомат қилувчи моддий ёрдамга муҳтож бўлиб турган Сафарова Гулсара опага 1220000  (Бир миллион икки юз минг сўм)  ёрдам пули берилди.

Мўмин-мусулмонлар Аллоҳ ато қилган молларидан ота-оналари, қариндошлари, қўни-қўшнилар ҳамда фақир ва ночорларга хайр-эҳсон қилишлари талаб этилади. Зеро, Аллоҳ таоло “Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)!” Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди” (Нисо сураси, 3-оят), деб марҳамат қилган. Иншааллоҳ хайр-эҳсон қилувчиларга Аллоҳнинг Ўзи мададкор бўлиб, ажру мукофатлар ато қилади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 19/10/2019 15:11;   Кўрилганлиги: 1189
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/muruvvatli-qollar-hamisha-yordamga-shay
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 20:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг