Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Мурувват уйида эҳсон

 
 

Юртимиз истиқлолга эришгандан буён аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, айниқса ўзгалар ёрдамига муҳтожлар, ёлғиз кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида қатор таҳсинга лойиқ ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса байрамлар арафасида бундай хайриялар янада жадаллик билан олиб борилади.

Республикамиз Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллик байрами муносабати билан Ургут туман бош имом хатиби Ш.Ҳақбердиев томонидан 7 декабр куни ҳомийларни жалб этган ҳолда туман “Мурувват” ногиронлар учун интернат уйида яшаб, даволаниб келаётган 450 нафар 1 ва 2-гуруҳ ногиронларига байрам зиёфати ташкил этилди.

Тўкин дастурхон атрофида йиғилган кўмакка муҳтожларнинг хурсандчилик ила боққан нигоҳларидан уларнинг қанчалик мамнунлигини билиш мумкин эди.

Зиёфат сўнгида “Мурувват” уйида яшовчи кўмакка муҳтож 450 нафар фуқаронинг барчасига қишки оёқ кийимлар совға тариқасида тарқатилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 09/12/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2933
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/muruvvat-uyida-ehson
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 16:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг