Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Муфтий ҳазратлари Асака шаҳридаги "Холид ибн Валид" жоме масжидига 18 декабрь куни пешин намозига ташриф буюрадилар

 
 

 Эртага, 18 декабрь куни муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Андижон вилояти Асака шаҳридаги "Холид ибн Валид" жоме масжидида пешин намозини адо этиб, мавъиза қилиб берадилар.

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари водий вилоятларида бўлиб турибдилар.

Муфтий ҳазрат ташрифлари давомида 16 декабрь куни Наманган шаҳридаги инновацион шаклда қурилган “Юсуфхон ўғли Қосимхон” масжидига пешин намози, Қўқон шаҳрида 17 декабрь янги қурилган “Ҳазрати Аббос” жомесига жума намозига ташриф буюриб, минглаб мўмин-мусулмонларга бугунги куннинг муҳим мавзуларида қалбларга роҳат берадиган мавъизалар қилиб бердилар. Шунингдек, ташриф асносида имом-хатиблар, соҳа ходимлари билан учрашувлар ўтказмоқдалар.

 Айни вақтда муфтий ҳазратнинг Фарғона вилоятига ташрифлари якунланиб, Андижон вилоятига йўл олдилар.

Муфтий ҳазратнинг ташриф ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 17/12/2021 22:07;   Кўрилганлиги: 615
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/muftiy-hazratlari-asaka-shahridagi-xolid-ibn-valid-jome-masjidiga-18-dekabr-kuni-peshin-namoziga-tashrif-buyuradilar
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 00:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг