Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Муфтий ҳазрат Қўқон шаҳридаги “Ҳазрати Аббос” жомесида жума намозида иштирок этадилар

 
 

Қўқон шаҳри ўзининг муаззам ва муҳташам обидалари билан машҳур. Унинг бағрида олиму фозиллар, шоирлар, меъмор усталар, қўли гул ҳунармандлар улғайиб, етти иқлимга донг таратгани қадимий манбалардан маълум.

Янгитдан қуриб битказилган “Ҳазрати Аббос” жоме масжиди ҳам шаҳарга ўзгача тароват бахш этмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Наманган вилоятига ташрифлари бошланган эди. Айни вақтда муфтий ҳазратнинг Наманган вилоятига ташрифлари якунланиб, Фарғона вилоятига ташриф буюрдилар.

Эртага, 17 декабарь куни муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қўқон шаҳридаги “Ҳазрати Аббос” жоме масжидида жума намозини адо этиб, мавъиза қилиб берадилар.

Муфтий ҳазратнинг ташрифлари ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 17/12/2021 07:41;   Кўрилганлиги: 72
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/muftiy-hazrat-qoqon-shahridagi-hazrati-abbos-jomesida-juma-namozida-ishtirok-etadilar
Чоп этилган вақт: 19/01/2022 06:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг