“...Менинг бу масжидимда ўқилган бир ракат намоз мингта намоздир”
Масжиди Набавийнинг фазилати жуда улуғдир, унинг зикри ва шарафи Қуръони карим ва суннати набавияда келтирилган:
...لَمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَنْ تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَنْ يَتَطَهَّرُوا وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ
“...Биринчи кундан тақвога асосланган масжид эса, унда туришингизга лойиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар” (Тавба сураси, 108-оят).
Уламолар, бу ҳақда қуйидагиларни айтади: “Масжиди Набавий ҳам, Қубо масжиди ҳам аввалги куниданоқ тақвога асосланган”.
Ушбу масжиднинг фазилати шуки, у ерда ўқилган бир ракаат намоз бошқа жойларда ўқилган минг ракат намоздан афзалроқдир1. Баъзи ривоятларда, “Бошқа жойларда олти ой ўқилган намозлардан яхшироқдир”, тарзида ҳам келган. Ибн Умар р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ с.а.в.: “Менинг ушбу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшидир, Масжидул Ҳаромдан ташқари”, – деганлар.
Абу Дардо р.а.дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в.: “Масжидул Ҳаромдаги бир ракат намоз юз минг намзодир, менинг бу масжидимда ўқилган бир ракат намоз мингта намоздир ва Байтул Мақдисда ўқилган бир ракат намоз беш юз намоздир”, – дедилар.
Масжиди Набавийда адо этилган зиёда намозлар бошқа масжидларда ўқилган намозларинг бир неча баробарининг фазли ортиверади. Салафи солиҳлар шунга иттифоқ қилганлар кейинги жумҳур уламоларларнинг фикри ҳам шудир. Муҳиб ат-Табарий айтадиларки: “Ажри зиёда бўлади, деб таъриф берилган масжид бу Расулуллоҳ с.а.в. даврида қурилган масжиддир, бироқ унга қўшилган жойлар ҳам бунинг ҳукмидадир”.
Баъзида айрим сабабларга кўра масжиднинг ташқарисида, кўчаларда намоз ўқишга тўғри келади. Бундай ҳолда масжиднинг ташқарисида намоз ўқиганлар ҳам ҳудди унинг ичкарисида ўқиганлар каби ажр олаверадилар. Чунки, саф бир-бирига боғлангандир.
Баъзи тафсир китобларда зикр қилинадики: “Савобни зиёда бериш Аллоҳнинг фазлидандир, унинг бандаларига бўлган марҳаматидир. Мўмин киши доимо Аллоҳнинг кенг фазлида бўлади. Икки киши бир сафда ёнма-ён бўлолмаса – бири масжиднинг кираверишида, иккинчиси эса чиқаверишида бўлса, бир-бирига тегишли бўлганлигидан уларнинг иккисига ҳам бир хил ажр берилади”.
Ибн Ҳиббон Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки уйидан менинг масжидимни зиёрати учун чиқса, ҳар бир босган қадами учун бир яхшилик ёзилади ва ҳар биридан биттадан гуноҳ ўчирилади, то қайтиб келгунига қадар”, – дедилар.
10 декабрь куни Умра сафарига йўл олган Самарқандлик 196 нафар зиёратчилар ана шундай табаррук манзилларда ибодат, дуо ва зиёратда бўлиб турибдилар. Аллоҳ атоло барчаларимизга шундай улкан ажрга эга бўладиган ибодатларни ато этсин!
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 13/12/2019 15:17; Кўрилганлиги: 1971
Чоп этилган вақт: 06/10/2024 17:43